МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАДИ
1 min read

МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАДИ

Коксартроз касаллиги оғриган бемор Шуҳратжон Атабаевнинг яқини Наргиза Ҳайдарова Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига унинг аҳволи ва оилавий шароити,  операция ўтказиш учун 30 миллион сўм маблағ кераклиги бироқ бу маблағ уларда йўқ эканлиги ҳақида   оғзаки мурожаат этди.

Унга зудлик билан Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар шўъбаси раҳбари Феруза Атаханованинг телефон номери берилиб,   боғланиш зарурлиги айтилди.

Наргиза Ҳайдарова Феруза Атаханова билан телефон орқали боғлангани,   операция вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бепул амалга оширилгани ҳақида хабар берди.

Ҳамда  Президентдан, Соғлиқни сақлаш вазири Амирилло Иноятовдан ва Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Абдилходи Иминовдан миннатдор эканлигини билдирди.

Журналист Феруза Атаханова аҳолининг мана шундай мурожаатларини чуқур ўрганиб, амалий кўмак бераётганини қўллаб қувватлаймиз.

Fikr bildirish