Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади
1 min read

Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади

Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади

Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Янги Наманган туманида ҳам амалий ишларга киришилган.

Туманнинг Ишонч маҳалласида бўш турган бинода ташкиллаштирилган тикувчилик курслари шу ҳудуддаги аёлларни касбга ўргатяпти, ҳозирда бу ерда «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 20 нафар хотин-қиз ҳунар ўрганмоқда, келгусида машғулотларни пухта эгаллаганларга сертификат топширилиб, уйда турган ҳолда бандлиги таъминланади.

Шу ҳудудда фаолият бошлаган «Аёллар соғломлаштириш маркази» эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Бу ерда аёллар саломатлигини назорат қилиш, тўғри овқатланиш ва ортиқча вазндан ҳалос этиш бўйича машғулотлар ўтказилади.

Маълумот учун, Ишонч маҳалласида 5 мингга яқин хотин-қизлар мавжуд бўлиб, уларнинг 264 нафари «Аёллар дафтари» рўйхатига олинган. Йил давомида мазкур рўйхатдаги аёллар билан манзилли иш ташкил этиб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Fikr bildirish