Учқўрғондаги 13-боғча мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.
1 min read

Учқўрғондаги 13-боғча мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

Меҳнатобод маҳалласида жойлашган 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

Муассаса 1991 йил қурилган бўлиб,  ҳозирги кунга қадар таъмирланмаган. “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Газ таъмир парвоз” МЧЖ томонидан  5 миллиард 600 миллион сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб,  420 нафар тарбияланувчиларни сифатли таълим тарбия олишлари учун шароитлар яратилди.

Муассаса ошхона мебеллари билан жиҳозланди, канализация янгитдан таъмирланиб, иссиқ ва совуқ сув тармоққа уланди. Шунингдек, ташкилотга замонавий қуёш батареялари ўрнатилди.

Fikr bildirish