1 min read

Инсон қадри учун.

Халқимизга хос анъана бўлган муҳтожлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўксик кўнгилларнинг ҳолидан хабар олиш, ўзгаларга бўлган ишончи, умидини уйғотиш, яхши сўз меҳрни ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахтдир.

Учқўрғон туманидаги “Қўғай” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Аббосбек Болахоновнинг ҳолидан хабар олинди.

Унинг сўз билан ифода этиб бера олмайдиган, лекин кўзларида порлаётган миннатдорлик ва самимийлик ўтаётган ҳар бир он учун шукрона айтиб, шундай муқаддас кунларда барчани меҳр-оқибатли, бирдам ва оқибатли бўлишга ундайди. Меҳр истовчиларни йўқлаш, кексалар ва яқинларимизни кўнглини шод этишга чорлайди.

Fikr bildirish