«Эътибор ва ғамхўрликдан миннатдормиз»
1 min read

«Эътибор ва ғамхўрликдан миннатдормиз»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат кўмагига муҳтож ёшларни туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ўз ҳимояларига олиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашиши белгилаб берилган эди.

Ана шу ишлар давоми сифатида бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддинов ўзига бириктирилган ёшларнинг яна 10 нафари билан учрашди.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ А.Нажмиддинов билан учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларини айтиб ўтганлар. Ана шу муаммолар ечими ва қолаверса ўзини ўзи банд қилиш имконияти сифатида улар сўраган тикув машиналари, мотокультиватор, ноутбук каби техникалар топширилди.

Жумладан, «Дўстлик» маҳалласидан ака-ука Илёсбек ҳамда Исломжонларга 10 деҳқончилик қилишлари учун 10 сотиҳ ер майдони ҳамда мотокультиватор топширилиб, рўзғорга даромад киритишларига шароит қилиб берилди. Бундай имкониятга эга бўлган ака-ука хурсанд эканликларини маълум қилишди.

Жисмоний имконияти чекланган, муҳандислик-қурилиш институтида ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олаётган Даврон Маматюнусов ўқиши давомида муҳтожлик сезаётган ноутбукли бўлганидан қувончини яширмади.

Худди шунингдек, С.Туманбоев, Э.Мирзамаҳмудов, Ш.Абдуллаева, М.Исмоилжонова, Ш. Садриддинов, К.Исмоилжонова, Ф.Собиржонова, Ж.Абдухамидовлар уларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдорлик изҳор этдилар.

Fikr bildirish