Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов бошчилигида шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари Марғилон кўчасида бўлишди.
1 min read

Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов бошчилигида шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари Марғилон кўчасида бўлишди.

“Марғилон”, “Янги аср” ва “Олвализор” маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида жойлашган Марғилон кўчасида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ҳудудни кўкаламзорлаштириш ариқ бўйларига мавсумий гуллар ва райхон кўчатларини экиш, тоза экология муҳитини яратиш бўйича ҳам муҳим тавсиялар берилди.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари томонидан кўчаларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, ушбу учта маҳалла ҳудудидаги катта кўча ёқасида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган ўнлаб ноқонуний қурилмаларни олиш ва шаҳарнинг замонавий архитектурасини сақлаш, шу кўринишни янада чиройли қиёфада акс эттириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Fikr bildirish