НамДУ талабаларига 2 млрд. сўмдан зиёд ижара пули тўлаб берилди
1 min read

НамДУ талабаларига 2 млрд. сўмдан зиёд ижара пули тўлаб берилди

Барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган Давлат университети талабаларининг маълум қисми ижара уйларда истиқомат қилишади.

Бу талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сонли қарори асос қилиб олинди.

Жорий ўқув йили, яъни ўтган йилнинг сентябрь ойидан шу йил июнь ойига қадар жами 15230 нафар талабага 2.235.140.000 сўм ижара пуллари тўлаб берилди.

Албатта, бундай моддий кўмак нафақат талабалар, балки уларнинг оилалари учун ҳам манфаатлидир.

Fikr bildirish