«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги югуриш марафони минглаб ёшларни бирлаштирди
1 min read

«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги югуриш марафони минглаб ёшларни бирлаштирди

30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсой туманида ҳам кўплаб маданий ва спорт тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун Косонсой тумани марказий ўйингоҳида олдидан Ёшлар ойлиги доирасида сектор раҳбарлари бошчилигида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида эркаклар ва аёллар ўртасида югуриш марафони кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу марафонга минглаб ёшлар жам бўлишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар турли номинациялар бўйича совғалар билан тақдирланишди.

Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишини янада оширишдир.

Fikr bildirish