Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилмоқда
1 min read

Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилмоқда

Янги Наманган туманининг 1-сектор раҳбари Янги замин маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатларини тинглади.

Одамларнинг дарду ташвишини аритиш, уларга қулай турмуш тарзини яратиш мақсадида бўлган юзма-юз мулоқотда маҳалладаги айрим кўчаларда йўл созлаш масаласи ва янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 12-Шаҳрисабз кўчасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича мурожаат келиб тушди, мазкур муаммоларни ечимга келтириш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Айтиш жоиз, 9 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган мазкур маҳаллада 2022 йил давомида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, 3 км йўллар асфальтланиб, 4 км қисми бетонланди, 23.4 км янги ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1 та сув иншооти қурилди ҳамда 2,3 км электр тармоғи қурилиб, 1 та трансформатор ўрнатилган.

Fikr bildirish