Наманганликлар гўзаллик яратувчиларидир
1 min read

Наманганликлар гўзаллик яратувчиларидир

Абдухолиқ САОДАТОВ,
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Дуюл қишлоғидаги «Яшин саодатли» фермер хўжалиги раҳбари:

— Қашқадарёдан турмуш ўртоғим Шарифахон, дўстларим Хайрулло, Мавлуда ва набираларимиз билан келгандик. Бизни Халқаро гуллар фестивали чорлаганди. Энди излаган гулимиздан олиб кетиш учун гулчи Мўминовлар гулбоғига кузда яна келамиз.

Наманган мана энди чин маънодаги гуллар ва гулчилар шаҳрига айланибди. Бундан хурсанд бўлдик, ҳавас қилдик. Энди Наманган гуллари воҳанинг Яккабоғ туманида ҳам барқ уриб  очилиб-яшнайди.

Раҳмат сизга, наманганликлар. Раҳмат сизга, фестиваль ташкилотчилари!

Fikr bildirish