Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
1 min read

Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Айни кунларда Наманган вилояти бўйлаб нуфузли фестивал давом этмоқда. Вилоятимиз ҳар қачонгидан ҳам одамлар билан гавжум. Бундай паллада озодалик ва саранжом-саришталикка алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Янги Наманган туманидаги барча маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Жойларда йўл бўйлари, кўча юзлари, ариқ четлари тозаланиб, саранжом ҳолатга келтирилмоқда. Мавжуд нав-ниҳоллар, гулларнинг парваришига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зеро, орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган қадриятлардан биридир. Ободонлаштириш ва тозалик эса ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимиз сирасига киради. Боиси бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди, саранжом-сариштали жойдан эса қут-барака аримайди.

Fikr bildirish