Муносиб рағбат
1 min read

Муносиб рағбат

Жорий йилда Чуст туманидаги 77 та умумий ўрта таълим мактабини 2 723 нафар ўқувчилар битирмоқдалар. Улар орасида энг тиришқоқ, зукко ва интилувчан 102 нафар ўқувчиларнинг олтин ва кумуш медаллар соҳиби бўлгани янада қувонарли.

Бугун Чуст туман маданият марказида Ҳоким ва ёшлар учрашуви доирасида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов очиб бериб, битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан табриклаб, жонажон Ўзбекистонимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланган ҳолда илм чўққиларини эгаллаб, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз равнақи учун астойдил меҳнат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокими ва сектор рахбарлари томонидан 80 нафар ўқувчиларга олтин ва 22 нафарига кумуш медаллари тантанали тарзда топширилди.

Fikr bildirish