Тўрақўрғон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
1 min read

Тўрақўрғон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бахриддинова Нозима Бахриддиновна Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Нозима Бахриддиновна 1991 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. 2017 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ҳамда 2022 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида бошлаб, 2013-2018 йилларда Наманган вилоят перинатал марказида давом эттирган ҳамда 2018-2020 йиллар давомида вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибиятида мутахассис, 2020-2022 йилларда Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида махсус ишлар бўлими бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси Саноат соҳасини ислоҳ қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Fikr bildirish