Таълим тизимига берилаётган эътибор намунаси
1 min read

Таълим тизимига берилаётган эътибор намунаси

Бугун мамлакатимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном олган 2023 йилда соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва обрў-эътиборини ошириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу йил Наманган туманида фаолият олиб бораётган 37 та давлат умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактабларни 1790 нафар ўқувчи ёшлар битирмоқда. Улардан 26 нафари олтин, 9 нафари кумуш медаллар билан 11-синфни тамомламоқда.

Қувонарлиси ушбу битирувчиларнинг 54 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткич 38 нафарни ташкил ташкил этган.

Бу ўтган ўқув йилига нисбатан муддатидан олдин олийгоҳга кирган битирувчилар сони бир йилда 16 нафарга ортганини билдиради.

Бугун, Наманган тумани Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда ўқувчиларга, бир қатор битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Садритдин Мўминов сўз олиб, Наманган туманида таълим тизимида катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганлигини фахр билан тилга олди.

Fikr bildirish