Норинда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
1 min read

Норинда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Бугун эрта тонгдан Норин туманидаги 47-сонли  махсус интернет мактабида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан 0 ёшдан 18 ёшгача диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун чуқурлаштирилган оммавий тиббий кўрик ташкилланди.

«Саломатлик куни»да туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари иштирок этдилар.

Мутахассислар томонидан туман аҳли, айниқса аёллар ва болаларнинг саломатлиги  астойдил ўрганилиб, касаллиги аниқланган кишиларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Зеро, давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига берилаётган эътибор кундан-кун ўз самарасини бермоқда.

Fikr bildirish