Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ҳудудини энг обод масканга айлантириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
1 min read

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ҳудудини энг обод масканга айлантириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳримизнинг кўплаб ҳудудларида бўлгани каби Намангансой ҳудудини ҳам обод этишга киришилган. Бу ерда кетаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов ҳудудда бўлди.

Маъсуллар иштирокида Намангансойнинг бошидан “Ғишткўприк” маҳалласигача бўлган қисмда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди.

Шаҳарнинг қадимий ва доим гавжум қисми бўлган бу манзилни ўзига хос архитектура асосида ободонлаштириш борасида масъулларга тавсиялар берилди.

Шунингдек, бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиниб, яшаш ҳонадонлар ён-атрофи тозалиги, ободлигига барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди. Ҳамда “Ғишткўприк” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сойнинг сўнгги ўзанигача таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини охирига етказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Fikr bildirish