«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!»
1 min read

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!»

“Ёшлар куни” олдидан Уйчи туманида ташкил этилган фестиваль минглаб йигит-қизларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирди.

Туман маданият маркази очиқ саҳнасида бўлиб ўтган гала-концертда «Ниҳол» мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева, туман маданият бўлимининг таниқли санъаткорлари ва умидли ёш хонандалар иштирок этдилар.

Жорий ўқув йилида тумандаги мактабларнинг 11-синфини 2073 нафар йигит-қиз битириб, улардан 95 нафари олтин, 14 нафари кумуш медаль олишга муваффақ бўлди. Бу бахтли ёшларга медаллар тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионлари Жамолиддин Неъматиллаев, Муроджон Ҳамидов, уч карра жаҳон чемпиони Зебо Носирова, беш ташаббус бўйича стол теннисидан ўтказилган мусобақанинг республика босқичи ғолиби Салмон Ўсарбоевлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Фестивалда туман ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Fikr bildirish