Янги Наманган туманида «Спорт — соғлом ҳаёт гарови» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбири бошланди
1 min read

Янги Наманган туманида «Спорт — соғлом ҳаёт гарови» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбири бошланди

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, аёллар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мазкур саломатлик куни тонги гимнастика билан бошланди.

Тумандаги фаол ва оқила аёллари, маҳаллалардаги кўча бошилар ҳамда ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи хотин-қизлар соғлом ҳаёт учун беш минг қадам ташлашди.

Шунингдек, саломатлик куни давомида хотин-қизларга тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.

Тўғри овқатланиш бўйича бурчаклар ташкил этилди: қизил бурчакда исътемол қилиш зарарли бўлган таомлар, сариқ бурчакда исътемол қилиш мумкин, лекин кўпи зарар келтирадиган маҳсулотлар, яшил бурчакда эса исътемол қилиш инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлган маҳсулотлар жамланган.

Fikr bildirish