Ғалаба кўчасида таъмирлаш ва қуриш ишлари давом этмоқда.
1 min read

Ғалаба кўчасида таъмирлаш ва қуриш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими, «Ғалаба» кўчасини таъмирлаш ва қуриш ишлари билан танишди.

Дастур асосида туманнинг «Ғалаба» кўчасини «Хизмат кўрсатиш кўчаси»га айлантириш режалаштирилган.

«Ғалаба» кўчасини «Хизмат кўрсатиш кўча»сига айлантириш орқали, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек ушбу кўчадаги кўп қаватли уйларни ташқи фасадларини таъмирлаш, дўконларни замон талаблари асосида реконструкция қилиш юзасидан аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб, келгусидаги вазифалар келишиб олинди.

Маълумот учун: кўчанинг 2185 метр масофасига асфалт қопламаси ётқизилади. Замонавий пиёдалар йўлаклари қурилиб, йўлнинг икки томонига латоклар ётқизилади.

Fikr bildirish