Тўрақўрғонда «Аёл – меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди
1 min read

Тўрақўрғонда «Аёл – меҳр, садоқат, тараққиёт тимсоли» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсати, уларга яратилган имтиёз ва ғамҳўрликлар кўламини тарғиб олиш, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини янада ошириш каби бир қатор эзгу мақсадлар қамраб олинган тадбир Исвахон маҳалласи ҳудудида югуриш марафонидан бошланди.

Тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази шифокорлари соғлом овқатланиш, тиббий маданиятга риоя қилиш бўйича тавсияларини беришди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Нозима Баҳриддинова хотин-қизлар билан ишлашда бу каби тизимли ҳаракатлар давом этишини таъкидлади. Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, туман маънавият бўлими раҳбари Маъсудахон Бегматовалар ҳам фикр-мулоҳазалар билдириб ўтишди.

Югуриш марафони ғолиблари муносиб тақдирланди.

Тадбир жараёнлари давом этмоқда.

Fikr bildirish