Ҳосилларимиз баракали бўлсин!
1 min read

Ҳосилларимиз баракали бўлсин!

Бугун Янгиқўрғон туманидаги «Доли Сатторов – Саид Барака» агрофирма ҳудудида ҳам ғалла ўримига киришилди.

Хусусан, «Саховатли замин боғлари» фермер хўжалигида – 20 га, «Юсубжонов Ғайбулла» – 17 га, «Холматов Аъзам» – 12 ва «Мингбоев Равшан» фермер хўжалигининг 14 гектар ғалла майдонларида 7 та комбайн ўрим-терим ишларини бошладилар.

Фермерлар ҳар гектардан 80 да 100 центнергача ҳосил олишни мақсад қилганлар.

Хайрли иш олдидан эҳсон уюштирилди, нуронийлар бошчилигида баракали ҳосил олишни ният қилиб, дуога қўл очилди.

Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, туманда жорий йил ҳосили учун 209 нафар фермер хўжаликлари томонидан 2150 гектар майдонда  16946 тонна дон ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Fikr bildirish