Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда
1 min read

Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Косонсой тумани марказидан олис ҳудудда бўлган «Бўстон» маҳалласида жойлашган 31-сонли мактаб филиалига янги бино қурилмоқда.

Ҳудуд аҳолиси, ота-оналарнинг мурожаатларига асосан маънан эскирган ушбу мактаб биноси ўрнида Президентнинг 465-сонли қарорига асосан айни кунларда «Техноқурилиш» МЧЖ томонидан 160 ўринли янги бино қуриш ишлари давом этмоқа.

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг навбатдаги манзили ушбу объект бўлди.

У қурилиш ишлари билан танишар экан, масъулларга ишларни имкон қадар тез, сифатли якунлаш топшириғини берди.

Маълумот учун ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилишига 3 млрд. 170 млн. сўмлик бюджет маблағлари сарфланиши режалаштирилган.

Fikr bildirish