Таълимга эътибор – келажакка эътибор
1 min read

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

Мамлакатимизда таълимнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизими қайта ислоҳ этиляпти. Ҳозирги кунда замонавий талабларга мос, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Биргина мисол, Косонсой туманидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти анчагина абгор ҳолатда эди. Бу эса таълим-тарбия жараёнига ўз таъсирини ўтказмай қолмасди.

Давлат раҳбарининг 465-сонли қарорига асосан айни дамда муассасани мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бино қурилиш ишлари жадаллик билан давом этяпти.

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразоков қурилиш объектида бўлиб, ишлар билан танишди. Янги қурилган маҳалла идорасини кўздан кечириб, фаоллар ва нуронийлар билан суҳбатлашди.

Нуронийлар бугунги доруломон кунларда инсон қадрига эътибордан мамнун бўлиб, дуога қўл очишди.

Лойиҳа қиймати 7,5 млрд. сўмга яқин маблағ сарфланаётган объектда ишлар якунланса, тумандаги энг йирик мактабгача таълим муассасаси бўлиш билан бирга 230 нафар болажонлар ўз бағрига олади.

Fikr bildirish