Божхона-тадбиркор таянчи! «SAODAT SANOAT SERVIS» МЧЖда сайёр учрашув.
1 min read

Божхона-тадбиркор таянчи! «SAODAT SANOAT SERVIS» МЧЖда сайёр учрашув.

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи М.Салиев Наманган шаҳри Давлатобод тумани “Юксалиш” эркин саноат зонасида жойлашган “SAODAT SANOAT SERVIS” МЧЖга ташриф буюриб, сайёр учрашув ўтказди.

Дастлаб, корхона раҳбари А.Мўминов томонидан ишлаб чиқариш жараёни яқиндан таништирди. Корхона 2014 йил ташкил топган бўлиб, замонавий технологиялари асосида кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхона масъул ходимларига Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Экспорт уч қадамда” лойиҳасини билан кўргазмали презентация шаклида таништириб, унинг афзалликлари ва қулайликлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Fikr bildirish