Тадбиркорлар билан юзма-юз
1 min read

Тадбиркорлар билан юзма-юз

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан 20 август-Тадбиркорлар куни этиб белгиланган. Ана шу сана олдидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари билан турли учрашувлар ташкил этиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланади.

Тўрақўрғон туманида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Ғайратжон Сайдиев, вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи Одилжон Акбаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича омбудсман вакили Султонжон Маматов, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуровлар тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилдилар.

Тумандаги энг йирик корхоналардан бири “Рунамтекс” МЧЖ вакили маҳсулотларни четга экспорт қилишда сертификат талаб этишни бекор қилиш, “Калвак агро хизмати” МЧЖ раҳбари ҳудудни чегаралаб бериш, “Шоҳидон метангаз” МЧЖ масъули собиқ маиший хизмат кўрсатиш биносини аукцион савдога қўйиб бериш масалаларида ёрдам сўрашди.

Бу ва бошқа мурожаатлар ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш учун назоратга олинди.

Fikr bildirish