Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими назорат қилинди
1 min read

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими назорат қилинди

Янги Наманган туманидаги 57 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизими хусусий сектор иштирокида модернизация қилиниши режалаштирилган. Унга кўра 78 та янги қозон ўрнатиш, 1667 та радиаторларни янгилаш, 7,6 км ташқи ва ички иситиш тармоқларини таъмирлаш ишлари бажарилади.

Туман ҳокими Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласидаги 69-мактаб ва Оромгоҳ ҳудудидаги 65-МТТда бўлиб, бу борадаги қилинаётган ишларни кўздан кечирди.

Шунингдек, таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича яратилаётган имкониятлар, мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ҳам доимий назорат қилиб борилмоқда.

Fikr bildirish