Йўллар таъмирланмоқда.
1 min read

Йўллар таъмирланмоқда.

Йўлларни асфальтлаш жараёни автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг равон ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан анчайин таъмирталаб бўлиб қолган марказий деҳқон бозори ҳудудидаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ жараён билан яқиндан танишди.

Учқўрғон тумани кўчалари пешма-пеш таъмирланиб борилаётгани ободончилик ишларига жиддий эътибор қаратилаётганидан далолат.

Fikr bildirish