Қўқон кўчасида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда
1 min read

Қўқон кўчасида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Наманган шаҳрининг “Маърифат”, “Фаровон” ва “Обод” маҳаллари ҳудудидан ўтган бу кўчада қурилиш ишлари давом этмоқда. Бугун маҳалла аҳли ҳам мана шундай бўлаётган ўзгаришларга беъэтибор бўлмаган ҳолда ҳовли олдиларини тартиблаб, кўчанинг ташқи қисмларини замонавий кўринишга келтириш ҳаракатидалар.

Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари асосида катта йўл бўйидаги турар-жойлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари мулк эгалари томонидан қайта қурилмоқда. Тез орада ушбу кўча янада замонавий кўринишга эга бўлади.

Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси

Fikr bildirish