Ҳурматли қурувчи бунёдкорлар!
1 min read

Ҳурматли қурувчи бунёдкорлар!

Аввало, сиз, қурувчиларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин дилдан табриклаймиз.

Маълумки, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда мазкур соҳа ходимлари – моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакиллари ва пудратчиларнинг меҳнати ҳамиша муҳим ўрин тутиб келади.

Сизларнинг тимсолингизда шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада гўзал ва обод қилишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган шу касб эгаларини кўрамиз.

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилаб қоламиз.

Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин, меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азиз бунёдкорлар!

Наманган вилояти ҳокимлиги

Fikr bildirish