Давлат раҳбари томонидан мукофотланган тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
1 min read

Давлат раҳбари томонидан мукофотланган тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойишига асосан бир гуруҳ Наманганлик фаол тадбиркорлар орден, медал ва кўкрак нишонлари билан тақдирланиб келмоқдалар. Айни пайтда улар билан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Наманган туманидаги “Golden egg of Namangan” МЧЖ раҳбари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Абдулатиф Шамсидинов билан ҳам ана шундай учрашув ўтказилди. Унда тадбиркор юртимизда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилгани, ундан унумли фойдаланиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда нуронийлар, ёшлар, тадбиркорлар иштирок этиб, Абдулатиф Шамсидиновнинг тадбиркорлик фаолияти ва тажрибаси билан яқиндан танишдилар. Ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳақида ўзаро самимий суҳбат ўтказдилар. Тадбиркорликни эндигина бошлаётганлар учун керакли маслаҳатлар берилди.

Бундай самимий мулоқотлар албатта ўз самарасини бериши йиғилганлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Fikr bildirish