Ёш чемпионлар тақдирланди
1 min read

Ёш чемпионлар тақдирланди

Тўрақўрғондаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда 2300 дан зиёд ёшлар 24 та йўналишда шуғулланишади. Биргина жорий йилнинг ўзида нуфузли мусобақаларда қатнашиб, катта ютуқларга эришганлар ҳисобига туманда Жаҳон чемпионлари сони 6 нафарга, Ўзбекистон чемпионлари 150 нафарга кўпайди.

Туман ҳокимлигида Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида, халқаро турнирларда ғолиб бўлган 33 нафар ёш спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, ҳокимликнинг алоҳида Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Унда сектор раҳбарлари, мураббийлар иштирок этишди.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров уларга кейинги мусобақаларда ҳам омад тилаб, ғамҳўрлик ва эътибор кўрсатиш доимий давом этишини билдирди.

Fikr bildirish