Илм – саодат калити!
1 min read

Илм – саодат калити!

Республикамиз бўйлаб “XXI аср аёли” шиори остида ўтказилаётган фестивал доирасида бугун Тўрақўрғон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси ва Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳамкорлигида олийгоҳ талаба қизлари иштирокида “Илмли аёл-миллат кўрки” номли давра суҳбати ташкил этилди.

Халқимизда “Ўғлингни билимли қилсанг оиланг, қизингни билимли қилсанг жамият учун қайғурган бўласан”, деган пурмаъно мақол бор. Негаки, қиз бўлажак она, оила соҳибаси, фарзандлар тарбиячиси. Унинг илмли ва маънавиятли бўлиши туфайли жамиятда соғлом муҳит ҳукм суради. Илмли аёл фарзандларига яхши таълим-тарбия беради. Ўғил-қизларини жамиятга нафи тегадиган, халққа хизмат қиладиган инсон сифатида вояга етказади.

Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари Нозима Баҳриддинова, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, “Runam Tex” корхонаси раҳбари Маҳфуза Гюмюш, туман маънавият бўлинмаси раҳбари Маъсудахон Бегматова, ЎзЛидеп туман кенгаши раиси Нигора Назаровалар иштирок этиб, билим ва маърифатнинг келгуси умр йўлида қанчалик керак бўлишлиги тўғрисида ўз ҳаётий тажрибалари асосида маслаҳатлар бердилар.

Уч авлод учрашуви шаклида ташкил этилган мазкур давра суҳбати моҳияти савол-жавобларда ҳам аксланди.

Fikr bildirish