Ахсикент ёдгорлигининг XIX қазув объектида очиқ осмон остидаги музей қуриш учун ишлар жадал давом этмоқда
1 min read

Ахсикент ёдгорлигининг XIX қазув объектида очиқ осмон остидаги музей қуриш учун ишлар жадал давом этмоқда

«Айнан ушбу қадим тамаддун ўчоғини кўриш учун ташриф буюрдик. Машинада узоқ йўл босдик. Буюк тарих шундоқ ер остида ётибди. Археологларнинг ўз ишларини заргарона моҳирлик билан амалга ошираётганларига гувоҳ бўлдик. Бу мажмуа дунё сайёҳлик марказига айланишга бемалол даъвогарлик қила олади», – Австралиялик музейшунослар – Дамьен Колли ва Робин Уэллслар Ахсикент ёдгорлик мажмуасида бўлдилар

Муҳофаза ҳудудида ҳозиргача амалга оширилган ишлар ва айни пайтдаги бунёдкорлик жараёнлари билан танишган мутахассислар ҳайратларини яширишмади.

Ахсикент ёдгорлигининг XIX қазув объектида очиқ осмон остидаги музей қуриш учун ишлар жадал давом этмоқда. Хусусан қадимги шаҳарнинг ғарбий мудофаа деворига туташ қилиб қурилган ахоли турар жойлари очиб ўрганилмоқда.

Хом ғиштдан қурилган ва жуда чиройли текис сувалган хона ичини тозалаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек озиқ овқат сақлаш учун фойдаланилган бутун хум идиш топилди.

Мис тангалар, сирли сопол идишлар, металл буюмлар деярли бутун холатда қўлга киритилди.

Fikr bildirish