Тўрақўрғонда пилла теримига киришилди.
1 min read

Тўрақўрғонда пилла теримига киришилди.

Пиллачилик – етти хазинанинг бири. Тўрақўрғон туманида 2024 йил пилла мавсумида 3567 қути қурт уруғидан 229 тонна “кумуш тола” топшириш режалаштирилган бўлиб, пахта-ғалла фермер хўжаликлари, касаначилар билан ҳосил етказишга шартномалар тузилган.

Бугун туманда вилоятда биринчилардан бўлиб пилла теримига киришилди. 2-сектор ҳудудидаги «Чусткўприк» маҳалласида яшовчи Санобар Қудратиллаева хонадонида уч қути қурт боқилди. Кўп йиллик тажрибага эга оила туманнинг энг пешқадам касаначиларидан саналади.

Ушбу хонадонга Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, сектор раҳбарлари бориб, хирмонларига барака тилашди. Қурт парваришида намуна бўлган оила аъзоларига совғалар топширилди.

Туманнинг барча ҳудудларида бирин-кетин пилла терими бошланди.

Fikr bildirish