1 min read

Вилоят ҳокимлигида яна бир хорижий компания вакиллари қабул қилинди.

Кейинги вақтларда ишбилармонлик соҳасида Наманган-Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани сир эмас.

Ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида Хитойнинг “POWER CHINE” маркетинг департаменти раҳбари Mr.Huang Guan Zun вилоятимизга келди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторнинг мақсад ва  таклифлари билан батафсил танишди.

Лойиҳалар меҳмонхона, тиббий диагностика маркази ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни ўз ичига олади.

Учрашувда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга ошириш юзасидан музокара ўтказилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish