Наманганда замонавий компьютер воситалари – “Notebook” ҳамда “Рlanshet”лар ишлаб чиқарилади.
1 min read

Наманганда замонавий компьютер воситалари – “Notebook” ҳамда “Рlanshet”лар ишлаб чиқарилади.

Шундай таклиф билан Франциянинг «Metavisio Thompson»  компанияси инвесторлари ташриф буюришди.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторларни қабул қилди.

Ўзаро мулоқотда меҳмонлар Наманганда ишлаб чиқарилиши таклиф этилаётган маҳсулотлари билан яқиндан таништирдилар.

«TIMALGO» номли лаптоп ва планшетлар  ишлаб чиқариш масаласи атрофлича муҳокама этилди.

Умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан ҳамкорликда иш ташкил этиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар келишиб олинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish