Тўрақўрғон туманида мева-сабзавотчилик экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
1 min read

Тўрақўрғон туманида мева-сабзавотчилик экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Туманда жорий йилда 29 миллион долларлик мева ҳамда сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган. Айни кунда гилос, ўрик ва саримсоқпиёз йиғиб олинмоқда.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «GFF Jangar»  МЧЖда Европа давлатлари ҳамда БААга 10 миллион долларлик маҳсулот экспорти учун тайёргарлик жараёнларини кузатди. Бу ерда энг замонавий жиҳозлар ёрдамида гилосни саралаш ва қадоқлаш давом этмоқда.

«Яндама мини логистика» МЧЖда ҳам бу борада тизимли иш олиб борилмоқда. Тадбиркор Абдуғаффор Ҳақназаров ўзи ташкил қилган музлаткич омборга ҳозиргача 25 тонна мева-сабзавотни жойлаштиришга улгурди.

Вилоят раҳбари ўрганишлари давомида бир нечта маҳаллаларни айланиб, хонадонларда кичик қабул шоҳобчалари ташкил этган брокерлар билан учрашди ва вилоят экспорт салоҳиятини оширишда уларнинг иштироки муҳимлигини эътироф этди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish