Май – далада техника тинмайдиган давр.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Норин туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.
Ўрганишлар «Пахтакор» ММТП ҳудудидан бошланди. Дастлаб «Ифтихор кийим саъноат» кластерига қарашли фермер хўжалиги дала майдонлари кўздан кечирилди. Ғўза чопиғи, ягоналаш ва ўғитлаш борасидаги агротехник тадбирлар мутахассислар томонидан тахлил қилинди.
«Пахтакор» ММТП ҳудудидаги «Қобилжон Муштарий» фермер хўжалигида ғўза ривожи ўрганилди.
Илдиз қурти ва бошқа касалликлар олдини олиш ҳамда қарши курашиш масаласига эътибор қаратилди. Культивация сифатини ошириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.
Маълумот ўрнида: Норин туманида 2024 йил ҳосили учун 5811 гектар майдонда пахта, 4572 гектар ерда ғалла етиштирилмоқда.