Халқаро гуллар фестивалида дунё гуллари маданияти бенефиси
Айни пайтда 63-Халқаро гуллар фестивалига ҳозирлик якуний паллага кирган
19 майда бошланиб, 23 июнга қадар давом этадиган гўзаллик ва нафосат байрамида Ҳиндистон, Хитой, Голландия, Туркия, Озарбайжон ва Япония ва Корея давлатлари ўз гулчилари, гуллари ва гуллар билан безалган майдонлари билан иштирок этадилар. Ва албатта бу давлатлар эстрада хонандалари иштирокида маданий тадбирлар ҳам ўтади.
жаноб Ситеш Кумар бошсилигидаги Ҳиндистон элчихонаси расмийлари, Лал Баҳодур Шастри ҳинд маданият маркази вакилларидан иборат делегация Наманганда бўлди.
Меҳмонлар байрамга тайёргарлик жараёнлари билан танишиб, Фестиваль доирасида ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар бўйича Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов билан маслаҳатлашиб олдилар.
1-7 июнь кунларига Ҳинд маданияти ҳафталиги белгиланган, шунингдек, япон ва корейс санъаткорлари чиқишлари ҳам тадбирлар доирасидан ўрин олган.
Медиа Департамент