Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидаги жиноятчилик аҳволи юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг апрель ойида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида жиноятчиликни жиловлаш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур шаҳар-туманлар 15 та кичик ҳудудларга тақсимланиб, уларда «Ҳуқуқ-тартибот масканлари» фаолияти йўлга қўйилган эди.
Бугун полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишда, ўринбосарлар, соҳавий хизмат раҳбарлари, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ИИБ бошлиқлари иштирок этиб, унда ушбу 15 та «Ҳуқуқ-тартибот масканлари»нинг бош инспекторлари раҳбарлигидаги профилактика инспекторлари, йўл-патруль ва пост-патруль хизмати ходимларининг бир ойлик иш фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.
Таҳлиллар натижасига кўра, ушбу ташкил этилган масканларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда бераётган самараси сезиларли даражада эканлиги алоҳида таъкидланиб, келгусида “Ҳуқуқ-тартибот масканлари» фаолиятини янада яхшилаш мақсадида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳам ҳамкорликни кучайтириш юзасидан масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди. Шунингдек, «Хавфсиз маҳалла» ойлиги доирасида маҳаллаларни жиноят ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, миграциядан қайтган фуқароларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, мактабларда давомат тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш, фуқаролар мурожаатлари бўйича белгиланган муддатда қонуний қарорлар қабул қилиш ва профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирларини жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.