Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади
Ҳукумат қарори билан йил якунига қадар суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади. Шу билан бирга, 1 июлгача «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ҳукумат қарори билан «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида» низом тасдиқланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Низом билан суғуртанинг барча турлари (класслари) […]
Талабалар қишки таътилни қачондан бошлашлари маълум қилинди
Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил 9 январга қадар этиб белгиланди. Талабалар қишки таътилга 26 декабрдан чиқишади. Бу ҳақда бугун, 5 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди. Унга кўра, талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йилнинг 26 […]
Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчиларга «яшил сертификатлар» бериш бошланади
2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экологияга таъсирни чеклаш бўйича талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади. 2024 йилдан эса қуввати 1 МВтдан юқори қуёш ва шамол электр станцияларида энергияни сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни 2030 йилгача Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш […]
Япониянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Такаши Хаторини қабул қилди. Такаши Хатори Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. 5 декабрь куни у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати. Вазир элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари […]
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Жогорку Кенешининг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек […]
Ўзбекистонда 200 миллион кўчат экиш орқали шаҳарларни кўкаламзорлаштириш 30 фоизга етказилади
2030 йилгача “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартирилади. — қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказилади; — […]
Қорақалпоғистонда «меҳр дафтари»га киритилган 3 нафар ёшга Нукусдан янги хонадонлар совға қилинди
Қорақалпоғистонда президент қарорига кўра, «меҳр дафтари»га киритилган, 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган амударёлик уч нафар ёшнинг ҳар бирига янги хонадон берилди. Бу ҳақда Амударё туман ҳокимлиги хабар берди. Маълум қилинишича, 2 декабрь куни туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда мазкур хонадонлар калити ва ҳужжатлари эгаларига туман ҳокими Султонбой Йўлдашев томонидан тантанали равишда топширилган. Таъкидланишича, туман […]
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Ҳозирги замонда энергетика ва экология муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис мамлакатда кўплаб қуёш ва шамол электр станциялари қурилмоқда, иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкор технологиялар жорий қилинмоқда. Бу йўналишни изчил давом эттириш мақсадида Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда […]
АКТ вазирлиги 100-мактаб-интернатга компьютер жамланмаси топширди
Бугун, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳридаги 100-мактаб-интернатига компьютер жамланмаси топширди. Ушбу компьютер жамланмаларини топширишдан асосий мақсад – барча фуқароларимиз каби жисмонан нуқсони бор бўлган юртдошларимизга ҳам эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, ҳамма учун қулай, тенг дунё яратишда инновацияларнинг ролини ошириш, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча […]
Россия бош вазири Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди
Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга чақирди. Россия Ўзбекистон билан атом саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳим деб билади. Бу ҳақда РФ бош вазири Михаил Мишустин 2 декабрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида айтиб […]