Ўзбекистон билан Венгрия ядро энергетикаси бўйича ҳамкорлик қилишни бошлайди
Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар қатор ахборот агентликлари эътиборидан жой олган. Масалан, РИА Новости ушбу муносабатлар ҳақида тўхталар экан, “Ўзбекистон билан Венгрия ядро энергетикаси бўйича комплекс ҳамкорлик дастурини ишга туширмоқда”, сарлавҳали мақоласини эълон қилди. “Мазкур ҳамкорлик ҳам технологияларни, ҳам ўзбекистонлик ядро мутахассисларини Венгрияда ўқитишни назарда тутади», дея таъкидлаган Венгрия ташқи […]
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон ҳукуматининг қарорини олқишлади
Афғонистонда 6 октябрда олийгоҳларга кириш имтихонлари бўлиб ўтади. Унда 12-синфни тамомлаган 160 минг битирувчи қатнашади. Улардан юз минг нафари олийгоҳларга қабул қилинади. Бу ҳақда TKG нашри Афғонистон Олий таълим вазирлигига таяниб хабар бермоқда. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўзининг твиттер саҳифасида ТОлибон ҳукуматининг мамлакат олий ўқув юртларига қабул квоталарини қарийб 70 фоизга ошириш ҳақидаги […]
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири тор доирада учрашув ўтказди. Сўнгра…
Музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Унда стратегик шерикликни янада ривожлантиришга келишиб олинди. Шунингдек, икки мамлакат муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди. Мирзиёевнинг Венгрияга икки кунлик расмий ташрифи тадбирларга бой ва сермаҳсул бўлди. Ташриф якунлангач, Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь […]
Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда 905,2 минг туғилиш қайд этилган. ✅ Таҳлилларга кўра, 2021 йилда МДҲ давлатларида ҳар 1000 доимий аҳолига туғилиш коэффициенти: — Ўзбекистон – 25,9 та — Қозоғистон – 23,5 та — Қирғиз Р. – 22,4 та — Арманистон – 12,4 та — Озарбайжон – 11,2 […]
Президент Мирзиёевнинг Будапештдаги Шандор саройида Венгрия президенти Каталин Новак билан учрашуви
Учрашув аввалида давлат раҳбари Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди, етакчилар биргаликда суратга тушдилар. Венгрия “Хунгарикум” дастури доирасида ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун ҳар йили ажратиладиган квотани 170 тагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилгани айтилди. Икки давлат олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форуми ўтказилади.
Ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар энг кўп қайси ҳудудда кузатилгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар ҳудудлар кесимида маълум қилинди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълумотига кўра, бу борада энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида – 491 та ҳолат. Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 165 та ва 142 та жиноят ҳолати қайд этилган Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти жой олди. Ўз навбатида, энг […]
11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади
Туркий кенгаш ўрнига қайта ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади. Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Эслатиб ўтамиз, бу 2021 йил ноябрь ойида Туркий Кенгаш ўрнига тузилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлади. Ташкилотга Озарбайжон, […]
Ўзмиллийбанк Венгриянинг Эксимбанки билан 50 миллион евролик шартнома имзолади
Бугун, 3 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрияга ташрифи доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бизнес-форумда Ўзбекистон ва Венгриянинг автомобилсозлик, транспорт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ахборот технологиялари, чарм саноати каби соҳалардаги етакчи компаниялари, банк ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ […]
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Икки мамлакат етакчиларининг ўтган йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ, бўлажак саммит давлатимиз раҳбарининг жавоб ташрифи эканини таъкидлаш жоиз. Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак ва Бош вазири Виктор Орбан билан олий даражадаги […]
3-9 октябрь кунлари Ўзбекистонда «Кексалар ҳафталиги» бўлиб ўтади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26-сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9-октябр кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида […]