23 Sen, 2024
1 min read

Германия Ўзбекистон чегара божхона постига салкам 100 минг долларлик назорат техник воситаларини топширди

Германия халқаро агентлигининг (ГИЗ) «Марказий Осиёда савдо тартиботларини соддалаштириш» минтақавий лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси «Яллама» чегара божхона постига қиймати салкам 100 минг долларга тенг назорат техник воситаларини топширди. Қўмита маълумотига кўра, шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида ташкил қилинган топшириш-қабул қилиш тадбирида ГИЗ директори Иоахим Фрис ҳамда лойиҳа раҳбари Фелицитас Зик иштирок этди. Қўмита раиси […]

1 min read

Президент имтиёзлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилишда солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиш, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун преференцияларни бир хиллаштириш зарурлигини таъкидлади. 1 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати. Қайд этилишича, бизнес бошлаш, ночор корхоналар ёки чекка ҳудудларнинг «оёққа […]

1 min read

Самарқанд аэропорти саммит муносабати билан яна ёпилади

Самарқанд аэропорти тўрт кун — 8−11 ноябрь кунлари ёпилади. Бу кунларда шаҳар Туркий давлатлар ташкилотининг саммитига мезбонлик қилади. «Самарқанд» аэропорти техник сабабларга кўра 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь 00:01 га қадар парвозлар учун ёпилади. 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Бу 2021 йил ноябрида Туркий Кенгаш ўрнида тузилган ташкилотнинг биринчи саммити бўлади. Ташкилотга […]

1 min read

БИЛИМ ВА ТАЖРИБА ЎҚУВЛАРИ

Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида икки ҳафталик ўқув-машғулотлари ўтказилди. Суд-ҳуқуқ соҳасини ёритиш масаласига бағишланагн ўқувларда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг матбуот котиблари иштирок этдилар. Жараёнларда асосий эътибор суд тизимининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, бу борада журналист ва блогерларнинг ихтисослашуви, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда соҳанинг […]

1 min read

Хоразмнинг деярли барча мактабларида бепул тушлик тарқатилмоқда, Қорақалпоғистонда эса бу амалиёт ҳали бошланмаган

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик тарқатиш бўйича вазифа ижросини таъминлашда камчиликлар аниқланган. Хусусан, ҳукумат қарорни кеч қабул қилгани, маблағнинг камлиги ва мактабларда зарур инфратузилма йўқлиги асосий муаммолар сифатида кўрсатилган. Жорий ўқув йилидан бошлаб Хоразм вилоятида кейтеринг усулида бепул овқат бериш 94 фоиз мактабларда йўлга қўйилган бўлса, Қорақалпоғистонда тендер танловларини ўтказиш давом этаётганлиги боис […]

1 min read

Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди

Ўзбекистонда чегара олди ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақда 31-октябр куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан давлат чегарасини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди. ДХХ Чегара қўшинлари, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси вакиллари иштирок этган давра суҳбатида қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига турли жангари […]

1 min read

Ўзбекистон ва Венгрия ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳасини келишиб олди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ташкил этилди. Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш, тайинланган авиакомпанияларга парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқларни бериш ҳамда ҳаво қатнови тўғрисида ҳукуматлараро битим лойиҳаси якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра, тегишли […]

1 min read

Ўзбекистонда 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Тиббиёт йўналишидаги талабаларни ишга жойлаштириш, ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш, «коробка» ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат бериш — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 ноябрдан кучга киради. Ўзини ўзи банд қилганлар рўйхати кенгаяди, энди «коробка» уйлар учун ҳам субсидия берилади, шифокорлар етишмаган ҳудудларда талабалар ишга олинади, кўп квартирали уйлардаги умумий […]

1 min read

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Мамлакат умумий рўйхатда Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдирди. 26 октябрь куни Ҳуқуқ устуворлиги индексининг (Rule of Law Index) навбатдаги натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон умумий рўйхатда Сербия, Албания, Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Индексни тузишда дунёнинг […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши президенти сўз эркинлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел музокаралари чоғида сўз эркинлигини таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, бу борада Ўзбекистонда қилинаётган ишлар ҳақида гапирилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида Европа Иттифоқи билан амалга оширилаётган жуда яқин ва очиқ ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Ушбу йўналишдаги ишларнинг натижаларини баҳолаш ва оммавий […]