17 Sen, 2024
1 min read

Ўзбекистонга кўп капитал киритаётган давлатлар рейтинг эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони маълум қилинди. Унга кўра Россия ушбу кўрсаткич бўйича пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларни Туркия ва Хитой эгаллаган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича: — Россия – 529 та — Туркия – 225 та — Хитой – 163 та — […]

1 min read

Хитой, Россия ва Эрон президентлари Ўзбекистонга келадиган саналар маълум бўлди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 14—16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Ташриф дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Учрашув якунида Қўшма баёнот ва салмоқли келишувлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин 15—16 сентябрь кунлари […]

1 min read

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик

12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилиши ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи президент сайтида эълон қилинди. Ўзбекистоннинг […]

1 min read

Юртимизда ШҲТнинг таниқли спортчилари иштирокида катта флешмоб бўлиб ўтади

Пойтахтдаги “Миллий боғ” сайилгоҳида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирокида катта флешмоб ўтказилади. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди. Айтилишича, Самарқанд саммитидан аввал ташкилот фаолияти доирасида биринчи бор “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳасига асос солинди. Унга кўра, 9-10 сентябрь кунлари пойтахтда унга бағишланган матбуот анжумани ҳамда флешмоб ташкил этилади. Тадбирлар: 9 сентябрь куни […]

1 min read

Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди, дея таъкидланди хабарда. «Кейинги йилларда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий […]

1 min read

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ШҲТ саммити кун тартибини муҳокама қилишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қозоғистон етакчисига Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан далда сўзларини билдирди ҳамда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди. Икки мамлакат президентлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг […]

1 min read

Президентнинг навбатдаги фармони эълон қилинди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда: фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда; ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги […]

1 min read

Ўзбекистонда талабалар қачондан ётоқхонага жойлашиши мумкинлиги маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов талабаларни қизиқтирган мазкур саволга жавоб берди. Унинг қайд этишича, талабалар учун ўқиш 5 сентябрдан бошланади. Ўша куннинг ўзида комиссия аъзолари талабаларни турар жой билан таъминлайди. Тегишли хулосалар асосида уларга йўлланмалар берилади. Талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича ҳужжатлаштириш амалга оширилади. 5 сентябрдан уларни қабул қилиш […]