19 Sen, 2024
1 min read

Шавкат Мирзиёев: Туркманистон – энг яқин қўшнимиз ва ишончли ҳамкоримиз

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари тор доирада музокара ўтказди. — Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш асосий мавзу бўлди — Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, жумладан Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳокама қилинди.

1 min read

Ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифа — президент

Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ҳамда сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифадир, дея таъкидлади президент. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқини 21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан табриклаб, кўп миллатли халққа умумий фаровон келажак […]

1 min read

АКТ вазири ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди (фото)

Бугун, 20 октябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT-Паркда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди. 19 октябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа Иттифоқи вакили билан учрашувида транспорт, инновация, рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт, муқобил энергетика ва сувдан оқилона фойдаланиш, инклюзив таълим соҳаларини биргаликда янада ривожлантириш масалалари келишиб олинган эди. […]

1 min read

Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди

Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, сентябрь охиридан бери авиачипталар нархи 4—10 баробарга арзонлашган. Бу ҳақда «Upl.uz»га таяниб, Forbes хабар бермоқда. Россиядан Ўзбекистонга сентябрь охиридаги рейс нархи 11,7 миллион сўмдан бошланган. Бу Россияда қисман сафарбарликнинг бошланиши билан боғлиқ эди. Бугунги кунга келиб чипталар нархи арзонлашди ва багажсиз 3,2 миллион сўмни, багаж билан эса 4,3 миллион сўмни ташкил […]

1 min read

Тошкент вилоятида қиш мавсумига тайёргарлик бўйича оммавий қабул бўлиб ўтади!

Тошкент вилоятида қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, энергетика соҳаларида ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 21 октябрь куни оммавий қабул ўтказилади. Аҳоли билан очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбеккўмир” АЖ, Ўзсувтаъминоти” АЖ, […]

1 min read

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев аграр соҳа, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва фермерларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. «Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди», — деди президент. Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар берди. Иқлим ўзгариши ва жаҳондаги […]

1 min read

Тарихга айланаётган иллат!

Сўнгги йилларда мамлакатимиз бўйлаб мисли кўрилмаган ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Қайси соҳага назар ташламайлик, ҳар бирида замон билан ҳамнафасликни кўришимиз мумкин. Ўз навбатида, Юртбошимиз олиб бораётган одилона сиёсат замирида бугунги кунга келиб, давлат хизматчиларининг фуқароларга нисбатан муносабати кескин ўзгарди ва ўзгаришда давом этмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек – “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари […]

1 min read

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида нималар кўзда тутилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20-21 октябр кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, икки томонлама ва минтақавий кун тартидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Асосий эътибор Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янги босқичда янада мустаҳкамлаш, саноат, энергетика ва кимё тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, […]

1 min read

2024 йил 1 январгача ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 январга қадар ер ажратиш ҳақида қарори йўқ ер участкаларини расмийлаштириш якунланади. 18 октябрда «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори […]

1 min read

МИЛЛАТ НАФАСИ ОНА ТИЛДАДИР

Ер юзида кўплаб миллатлар мавжуд. Уларнинг барчасида ўз она тили бўлиб, уни асраб-авайлашга, қадрлашга интиладилар. Чунки  миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди. Уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди Ўзбек тилининг ҳам тарихий илдизлари жуда чуқур. Буюк мутаффакир  […]