08 Sen, 2024
1 min read

Талабалар учун ажойиб танлов! Махсус ўқув курси, 1 200 000 сўм стипендия, хорижга стажировка — ҳукумат қарори лойиҳаси

Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳузурида “Мирзо Улуғбек ворислари” ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Ҳужжатга кўра, ўқув курсларининг биринчи йилида 60 нафар тингловчи республикадаги давлат ОТМлари талабалари орасидан танлов асосида қабул қилинади. Қайд этилишича, тингловчилар ўқиш давомида қуйидаги имкониятларга эга бўлади: Таълим олиш муддатига зарур компютер жиҳозлари (ноутбук); Иссиқ овқат; Ўқув курсларига […]

1 min read

Ички ишлар вазирлиги ҳар пайшанба куни ОАВ билан мулоқот қилади

ИИВ матбуот котиби ҳар пайшанба куни АОКАда очиқ мулоқотни таъминлаш учун матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилди. Бундан бир ҳафта олдин публицист ва блогер Шокир Шарипов тизимда давом этаётган муаммолар туфайли ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирганди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳафтанинг ҳар пайшанба куни (Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика кунига бағишлаб) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот […]

1 min read

«Навоий камбағалликдан ҳоли ҳудудга айланиши шарт» — Президент

Навоийда 2023 йилда ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қўшимча 655 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яна 750 миллиард сўм ресурс ажратилади. Бу ҳақда сессияда давлат раҳбари таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва автомобиль йўллари лойиҳаларига қўшимча 180 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди. Бу имкониятлардан фойдаланиб, келаси йил 240 минг аҳоли бандлигини таъминлаш […]

1 min read

Миллий масс-медиа фонди ва Васийлик кенгашида раҳбарлар янгиланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ва фонд директори ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ўз телеграм-каналида ёзди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимига Нозима Давлетова сайланган. Фонд директори лавозимига эса Акрамжон Фозилов тайинланган.

1 min read

Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилди

Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган. Бунда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунга қадар Турсинхон Худайбергенов […]

1 min read

Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионати финалида!

Қуддус шаҳрида шахмат бўйича терма жамоалар ўртасида ФИДЕ жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон шахматчилари яримфиналда Ҳиндистонни мағлуб этишди, икки раундга кўра ҳисоб — 2:2 ва 2,5:1,5. 25 ноябр куни финал! Шахматчиларимиз Хитой терма жамоасига қарши дона суришади. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Абдималик Абдисалимов ва Ортиқ […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда халқ билан мулоқот режалаштирилган.

1 min read

Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон ва АҚШ давлатларининг янги элчиларини қабул қилди. Президент Ўзбекистондаги «кенг кўламли ва муқаррар ислоҳотлар» ҳақида сўзлаб, элчиларни алоқаларни янада ривожлантиришда «бор билим ва куч-ғайратини сафарбар этишга» чақирди. 24 ноябрь куни хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. […]

1 min read

«Ўзбеккосмос» қонунбузарликларни сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида аниқлайди

Президент қарори билан «Ўзбеккосмос» агентлигига коинот тасвирларини таҳлил қилиш йўли билан қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш вазифаси юклатилди. «Ўзбеккосмос» космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларидаги қонунбузарлик ҳолатларини аниқлайди. Бу вазифа 23 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан агентликка юкланди. Шу куни президент космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар […]

1 min read

Ўзбекистонда эски уйлар нархи ўсаётгани маълум қилинди

Октябрь ойида Ўзбекистондаги эски уйлар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, октябрь ойида мамлакатда иккиламчи бозорда уй-жойлар (эски уйлар)нинг ўртача нархи ўсиши 2,3 фоизни (сентябрда — 1,1 фоиз) ташкил қилди. Хусусан, йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархи 11,4 […]