20 Sen, 2024
1 min read

Япония Ўзбекистонга маданий меросни сақлаш учун кўмак ажратди

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япония ҳукумати билан «Буюк Ипак йўли маданий меросини рақамли архивлаш орқали сақлаш» лойиҳаси бўйича алмашув нотаси ва грант битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Қиймати 55,9 миллион иенага (тахминан 400 минг АҚШ доллари) тенг грант ҳужжати Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири […]

1 min read

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 2026 йилга бориб 8 ГВтга оширмоқчи

Европанинг EU Reporter ахборот-таҳлил порталида «Хорижий инвесторлар Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлашмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада таъкидланганидек, энергетика соҳаси иқтисодиёт муҳим қисми бўлиб, 2021 йилда ялпи ички маҳсулот 17 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон 2026 йилгача қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси 25 фоизини ишлаб чиқариш мажбуриятини олган ва 2050 йилга бориб карбонат ангидрид […]

1 min read

ЕХҲТ мамлакатлари элчилари — Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳақида

Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШнинг ЕХҲТдаги элчилари Ўзбекистон ва минтақа давлатларига ташриф буюрди. Улар ўз мақолаларида хавфсизлик масалаларини биргаликда кўриб чиқиш ва унинг барча — иқтисодий, экологик, инсоний ва ҳарбий жиҳатларини ҳисобга олиш кераклигини ёзади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга яқинда қилган ташрифимиздан сўнг биз — Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) элчилари Марказий […]

1 min read

«Судларда оворагарчиликлар кўп» — президент

Шавкат Мирзиёев суд соҳасидаги муаммоларга бағишланган йиғилишда судларда ишларни кўриб чиқиш эскича давом этаётгани, адвокатларнинг ўрни юқори эмаслиги, терговчилар ўз устида ишламай қўйганини таъкидлади. У судьялар ҳамжамияти ваколатларини кучайтириш, судьялар сонини ошириш таклифи маъқулланди. Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Йиғилишда […]

1 min read

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси иккита қонунни қабул қилди

Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм-каналида маълум қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди: «Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, Сенатга юборилди; «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг […]

1 min read

Ўзбекистонда боғча ходимлари маошини ошириш таклифи ишлаб чиқилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда МТТ ходимларининг маошини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Бу учун давлат бюджетидан ўртача 2,9 триллион сўм талаб этилади. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 3-7 ёшли 2 миллион 800 минг нафар бола бўлиб, шундан 1 миллион 959 минги мактабгача ёшдаги болалар саналади. Жорий йилнинг биринчи ярмида 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси […]

1 min read

Мирзиёев Эрдўғонга Истанбулдаги теракт сабаб таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таскин-тасалли ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади. Истанбулнинг Бейўғли туманидаги […]

1 min read

Саида Мирзиёева Президент администрациясида шўъба мудири этиб тайинланди

Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Таъкидланишича, ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, администрация раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради. Шунингдек, Саида Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади. Маълумот […]

1 min read

Намангандан Оренбургга авиақатновлар қайта тикланади

24 ноябридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда. Парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади. 2022 йил 24 ноябридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди. Наманган — Оренбург — Наманган йўналишида парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт): Намангандан учиш: 21:25; Оренбургга етиб бориш: […]

1 min read

Халқаро экспертлар Ўзбекистондаги ҳозирги иқтисодий вазиятни қандай баҳолайди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти жамоаси II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида хорижий экспертлар орасида сўров ўтказди. Форумда 900 нафар хорижлик меҳмон иштирок этди ва улардан 50 нафари Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида ўз фикрини билдирди. Танланган респондентлар сони ишончлиликни 95 фоиз даражасини таъминлайди. Йўл қўйилиши мумкин бўлган маргинал хатолик 13,5 фоиздан ошмайди. Халқаро экспертлар Ўзбекистондаги ҳозирги иқтисодий вазиятни […]