Пресс-тур. Иккинчи кун тафсилотлари
1 min read

Пресс-тур. Иккинчи кун тафсилотлари

Жорий йилнинг июнь-август ойларида Республика бўйлаб вилоятларда маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан икки кунлик пресс-тур тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, 13-14 июнь кунлари оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирокида дастлабки пресс-тур Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Наманган вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Пресс-турнинг иккинчи кунида ОАВ вакилларига таништирилган манзиллар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз:

  • Наманган туманида “Олаҳамак” маҳалласи ҳудудида ҳоким ёрдамчиси Мухаммад Хайдаров томонидан ташкил этилган лойиҳаси, Наврўз МФЙ да қурилаётган гулчилик марказида ташкил этилаётган лойихалар ва Қоракўл МФЙ да ташкил этилган кичик саноат зонаси ҳамда аҳолига е-аукцион орқали берилган 10 сотихли 1 маҳсулот тамоили орқали ташкил этилган ер майдони билан таништирилди.
  • Янги Наманган туманининг Бунёдкор маҳалласидаги маҳалла фуқаролар йиғини бошқарув идораси ҳамда кутубхона, маданият маскани ва давлат хизматлари марказини ўз ичига олган маҳалла гузари, ҳудуддаги 61-давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти, IT марказ ва «Бунёдкор» кичик саноат зонасидаги «Home textile» НТ Ҳолдинг фаолияти журналистларга яқиндан таништирилди.
  • Пресс тур иштирокчилари шундан сўнг Давлатобод туманида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу манзиллар рўйхатидан лойиҳанинг умумий қиймати 1,2 млрд сўмни ташкил этган “United IT Clubs” академияси ва Юксалиш маҳалласида ташкилланган “Кулолчилик микро маркази” ўрин олди.
  • Кейинги йўналиш Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, у ерда медиа вакиллари ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Хусусан, Аҳоли ўртасида паррандачиликни ривожлантириш, ундан даромад олишга йўналтириш мақсадида “Golden egg of Namangan” МЧЖ, “Doniyorbek oltin parranda” МЧЖ лойиҳалари таништирилди.
  • Пресс-тур иштирокчилари Поп тумани, “Чодак” МФЙ худудида ташкил этилган кўп қаватли уйлар, туризм объектлари ва Ором массивида 51,7 гектар ер майдонда ташкил этилган иссиқхона комплекси билан фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Fikr bildirish