Давлат ташкилотлари кескин ихчамлаштирилмоқда. 17 мингдан ортиқ штат қисқартирилади
1 min read

Давлат ташкилотлари кескин ихчамлаштирилмоқда. 17 мингдан ортиқ штат қисқартирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони

Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан
24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида:

а) штатлар сонини қисқартириш ҳисобига
1,5
триллион сўм;

б) автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.

Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш ҚАТЪИЙ тақиқланмоқда.

Вазирлик ва идораларда хизмат автотранспортидан фойдаланиш тизимини аутсорсинг асосида ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилади.

Узоқ йиллардан буён давлат ташкилотларини ихчамлаштириш ҳақида гапириб келинар эди. Йилдан йилга давлат портфели шишиб бораверди. Натижада бу давлат бюджетига моддий юкламани ошириб юборди. Ва ниҳоят ўша узоқ кутилган маъмурий ислоҳот амалга оширилмоқда.

Бирданига 17 мингдан ортиқ ходимни қисқартириш бир қарашда ваҳималидек кўринади. Бу ишни тўхтатиб қўймайдими, тизим бузилиб кетмайдими, ишсизлар энди нима қилади ва ҳ.к. саволлар кўп. Шунинг ўзи ҳам маъмурий ислоҳотлар катта сиёсий ирода талаб қилганини кўрсатади.

Ўша ирода кўрсатилди. Энди буёғига ишни тўғри ва самарали ташкил қилиш қолди холос.

Fikr bildirish