КОРЕЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИШДИ
1 min read

КОРЕЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛИШДИ

“Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида Корея Эксим банкининг “EDCF” фонди маблағлари ҳисобига “Профессионал таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.
Мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий шартномасини ишлаб чиқиш бўйича Корея томонидан ўтказилган тендерда ғолиб бўлган “Tech University of Korea” консорциуми вакилларидан иборат миссия вакиллари вилоятимиздаги касб-ҳунар мактаблари фаолияти билан танишиш мақсадида Наманганга ташриф буюришди.
Меҳмонлар дастлаб Поп туманидаги 3-сон, сўнгра Наманган шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби фаолияти билан танишишди. Учрашув давомида таълим муассасаларидаги мавжуд компьютер синфлари ва уларнинг жиҳозланиш ҳолати ҳамда келгусида яратилажак шароит ва имкониятлар бўйича раҳбарият ва махсус фан ўқитувчилари билан суҳбатлашишди.
Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик доирасида келгусида ўқитувчиларнинг малака ошириши ва ўқувчиларнинг ушбу соҳа бўйича етарли билим олишлари борасида қилинажак ишлар режалаштирилди.
Ташриф сўнггида ушбу таълим муассасалари билан лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқишга келишилди.

Вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати

Fikr bildirish